Бразилиялик футболчи 200 метр баландликдан қулаб тушса ҳам тирик қолди (ФОТО)

Бразилиянинг "Флуминенсе" клуби ярим ҳимоячиси Энрике Пашеко Лима даҳшатли автоҳалокатга учради ва мўъжиза туфайли омон қолди.

Globo Esporte нашрининг хабар беришича, Энрикенинг машинаси 200 метр баландликдан тушиб кетган ва бир неча марта ағдарилган. Ажабланарлиси, футболчига деярли ҳеч қандай зарар етмаган. Ҳозир у касалхонада ва шифокорлар назоратида бўлиб турибди. Шок ҳолатида бўлгани учун полицияга воқеа тафсилотларини ҳам гапириб бера олмаяпти.

35 ёшли Энрике "Флуминенсе" сафига жорий йил "Крузейро"дан кўчиб ўтган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
AzizXudoyberdiyev
28/06/2020 22:00
Ajali yetmagan bo'lsa kallasidan o'q tegsayam o'lmaydi

Минбар

Барча блоглар