Бразилиялик футболчи бир йилда юлдузга айланди

“Лидс” жамоаси ярим ҳимоячиси Рафинья Диас Англия премьер-лигасида бир йил тўп суриб, гранд клубларнинг юлдузли таркибини тўлдириш имконига эга бўлди. 2020 йилда “Ренн”дан олиб келинган бразилиялик футболчи ишончли ўйинлари билан “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” эътиборини қозонди.

Рафинья Диас инглиз футболига жуда тез мослашди ва “Лидс”нинг премьер-лигадаги дастлабки мавсумида жамоага катта ёрдам беряпти. 24 ёшли ярим ҳимоячи 20 та учрашувда бешта гол урди ва жамоадошларига бешта голли пас узатди.

Диаснинг “Лидс” билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача давом этади. Унинг трансфери учун 30 миллион евро тўлаш керак бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)