
Бразилияликлар Анчелотти билан "Эл-класико"дан кейин шартнома имзоламоқчи!
Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) "Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелоттини миллий жамоа мураббийи сифатида тайинлашга интилаяпти. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Манбага кўра, италиялик мутахассис CBF президенти Эднальдо Родригес билан келишувга эришган. Шу билан бирга, Анчелотти ҳозирча "қаймоқранглилар"даги ишини устувор деб ҳисоблайди.
CBF эса узоққа чўзмасдан келишувни расмийлаштириш ниятида. Хусусан, бразилияликлар 12 май куни — Ла Лиганинг энг катта ўйини, "Барселона"га қарши "Эл-класико"дан кейин шартнома имзолашни режалаштирмоқда.
Фикрлар