Breaking! Кожо "Динамо"дан норози. У клуб ва мураббийни кескин танқид қилди

2023 йилнинг февраль ойидан бери "Динамо" сафида ўйнаб келаётган Жоэл Кожо ушбу трансферлар ойнасида клубни тарк этишга жуда яқин келди. Уни айни пайтда Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган Эроннинг "Истиқлол" клуби ўз таркибига қўшиб олишга жиддий ҳаракат қилди. 

Аммо "Динамо" раҳбарияти билан келишув амалга ошмаган. Ҳужумчи эса аллақачон таклифни қабул қилиб бўлганди. Шу сабабли, унинг клубдан жаҳли чиқди ва раҳбарият ҳақида кескин фикрлар билдирди. 

"Мени энг катта орзуларимдан бири олдимда, аммо мураббий ( Вадим Абрамов) ва раҳбарият бунга рухсат бермади. Улар таклифни рад этиб юрагимни тилка-пора қилди. Бу мураббий ва унинг раҳбарияти менинг ҳаётимни расво қилди".

Шунингдек, Кожо футболга бўлган қизиқиши сўнганини ҳам таъкидлаб ўтди. 

"Аллоҳ уларни менга қилган ишини ҳеч қачон кечирмайди. Футболга бўлган қизиқишимни ўлдирдинглар. Футбол ўйнайдиган кайфиятим қолмади".

Бу тўғридан-тўғри жамоага қарши боришдир. Шундай экан раҳбарият бунга кескин жавоб қайтариши ҳам мумкин. 

Сайтимизга маълум бўлишича, "Динамо" ушбу трансфердан 300 минг евро ишлаб олиши мумкин эди. Аввалига, самарқандликлар бунга рози бўлишган, лекин трансферлар ойнасининг сўнгги кунида Эрондан бўлган қўнғироқларга умуман жавоб беришмаган. Мазкур ҳолатга Абрамов аралашиб, таклифни рад қилиш кераклигини айтган. Ваҳоланки, ҳужумчи билан шартнома тузилаётганда, 100 минг евролик таклифга ҳам уни қўйиб юборилиши ваъда қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, Кожонинг "Динамо" билан шартномаси 2025 йилнинг сўнггига қадар амал қилади. Футболчининг кейинги фаолияти жуда ҳам қизиқ. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Зарипов шоимкул
20/09/2024 09:39
Бир уйинчи билан динамо чемпион буладиган булса булмай колсин утказиб куйиш керак захира уриндигига нонкурни щартнома тузишда уйлаб тузиш керак эди.
Искандар Нарзикулов
19/09/2024 15:52
Шундай килсанг сани самаркандни шамоли йикитсин самаркандликларни норози килма инсофли бул
Асманов Асман
19/09/2024 14:50
Ами чиксин кожони)