Breaking! Машариповнинг кейинги жамоаси маълум. Бу Эрон клуби эмас!

Яқиндагина "Ан-Наср" билан шартномасини бекор қилиб, эркин агентга айланган Жалолиддин Машарипов фаолиятини қаерда давом эттириши аниқ бўлди.

"Sports.uz" сайтига маълум бўлишича, Машарипов Грециянинг "Пансерраикос" клубига ўтади. Бу ҳақда тез орада клуб расмий саҳифаси орқали хабар бериши кутилмоқда. Айни пайтда жамоа мамлакат турнир жадвалида 8-ўринда кетмоқда. 

Аввалроқ, 30 ёшли вингерга бир қанча клублардан таклифлар келгани борасида миш-мишлар чиққан эди. Хусусан, Туркия, Эрон каби давлатлардан қизиқишлар бўлган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Begmatov Avaz
27/09/2023 17:48
Омадини берсин
Абдухаликов Мухаммад
27/09/2023 09:28
Жалолиддин сенга омад
Абдухаликов Мухаммад
27/09/2023 09:28
Жалолиддин сенга омад
Бахтийор Ашуров
27/09/2023 09:22
Омадини берсин!
Шухрат Хусаинов
27/09/2023 08:13
Грецияни хам футболга ургатиб кайт омад Жалол