Breaking: Месси учун Саудиянинг яна бир жамоаси курашга қўшилди. У ҳам йилига 350 миллион евро маош беришга тайёр!

Аргентиналик футболчи Лионель Месси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

35 ёшли ҳужумчи учун Саудиянинг икки клуби: "Ал-Ҳилол" ва "Ал-Иттиҳод" ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея ёзмоқда Marca.

Икки жамоа ҳам Мессига йилига 350 миллион евро маош беришга тайёр. Аммо бунинг учун улар мамлакат расмийларига молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиш ниятида.

Шунингдек, айни дамда икки клуб ҳамон FIFA санциялари остида турли операциялардаги қоидабузарликлар туфайли келаси ёзгача янги футболчилар билан шартнома имзолай олмайди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!