Breaking! "Тоттенхэм" Моуриньони истеъфога чиқарди!

“Тоттенхэм” бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.

58 ёшли португалиялик мутахассиснинг истеъфоси “шпорлар”га 30 млн фунтга тушади. Шу сабабли, клуб президенти Даниэл Леви ҳеч бўлмаса, мавсум охиригача Моуриньони сақлаб туришни режалаштирган эди.

“Тоттенхэм” АПЛда сўнгги 6 та баҳсда 1 та ғалаба қайд этди холос. Бу орада “шпорлар” Европа лигасини ҳам тарк этди. Улар айни дамда премьер-лига мусобақа жадвалида 50 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Жозе Моуриньо “Тоттенхэм”ни 2019 йилнинг 20 ноябридан буён бошқариб келаётган эди. У фаолияти давомида “Порту”, “Челси”, “Реал”, “Интер” ва “Манчестер Юнайтед” сингари гранд клубларни бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!