"Брентфорд" "Арсенал" қизиқаётган ҳужумчисига нарх белгилади
"Брентфорд" Айвен Тоуни учун 80 миллион евро олишни истайди.
"Арсенал" ҳужумчи учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади. Футболчининг ўзи ҳам "канонирлар" сафига кўчиб ўтишга қарши эмас. Бироқ "Брентфорд" талаб қилаётган пул ушбу трансферни барбод қилиши мумкин.
Журналист Бен Жейкобс берган хабарга кўра, Томас Франк жамоаси қишда янги ҳужумчи сотиб олиш ниятида эмас ва Айвен билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи.
Биласиз, Тоуни айни дамда пул тикиш қоидаларини бузганлиги учун дисквалификация муддатини ўтамоқда. Футболчи 16 январь куни клуб ихтиёрига қайтиши мумкин.
Фикрлар