"Брентфорд" футболдан 8 ойга четлатилган ҳужумчисининг нархини 100 миллионга баҳолади!
"Брентфорд" ҳужумчиси Айвен Тоуни фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши кутилаётган эди. Унга Лондоннинг "Арсенал" жамоаси қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Бироқ клуб раҳбарияти ҳужумчининг нархини 100 миллион этиб белгилади. Агар "Арсенал" Айвенни сотиб олишни истаса, шунча пул тўлаши талаб этилади. Бироқ "тўпчилар" мазкур суммадан хабар топгач, қарорини ўзгартирган ва Тоунини сотиб олиш фикридан воз кечган.
Эслатиб ўтамиз, Айвен ноқонуний пул тикиш бўйича 2023 йил май ойида футболдан 8 ойга четлатилган ва 50 минг фунт стерлинг миқдорида жаримага тортилганди.
Фикрлар