"Брешия" бош мураббийи: Балотелли ҳафсаламни пир қилди

“Брешия” клуби бош мураббийи Диего Лопес тез орада жамоадан кетадиган ҳужумчи Марио Балотелли ҳақида гапирди.

“Ҳаётда қуруқ гаплар эмас, фактлар роль ўйнайди. Ҳозирги вазиятда битта ҳақиқат бор. Бутун жамоа битта йўлдан борди, Балотелли эса бошқа йўлни танлади. Марио Брешия ўзи улғайган шаҳар эканини инобатга олиб, бу жамоага жуда кўп нарса бера олади, деб ўйлагандим. Мен унга жуда кўп нарса бердим, аммо у менинг ҳафсаламни пир қилди”, - дейди Лопес.

Балотелли жорий мавсум “Брешия” сафида 19 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!