Брэйтуэйт

"Вест Бромвич" клуби "Барселона"нинг даниялик ҳужумчиси Мартин Брэйтуэйтни ўз сафида кўришни хоҳлаган эди.

Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, АПЛ клуби 29 ёшли футболчини кейинчалик 15 млн евро эвазига сотиб олиш шарти билан мавсум охиригача ижарага олишни режалаштирганди. Аммо Брэйтуэйт жамоасини алмаштиришни хоҳламади.

Мартин Брэйтуэйт жорий мавсум “Барселона” сафида 25 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)