BRICS ўйинлари. Делегациямиз спортчилари мусобақанинг тўққизинчи кунида 18 та медалга эга чиқишди
Россия Федерациясининг Қозон шаҳри мезбонлик қилаётган VI BRICS халқаро ўйинларининг тўққизинчи кунида Ўзбекистон делегацияси спортчилари 6 та кумуш ва 12 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Қуйида совриндорлар билан танишиб олишингиз мумкин:
Кумуш медаль:
Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева, Самира Шокирова (қиличбозлик, жамоавий сабля)
Абдураҳим Нутфуллоев (дзюдо, -66 кг)
Маржона Нуриллоева (дзюдо, -63 кг)
Дониёр Абдураҳмонов (кореш, -65 кг)
Азизжон Азимжонов (кореш, -70 кг)
Никол Зилотова, Камила Кагирова, Юлия Валеватия, Ясмина Мкртичева, Диана Ҳакимова, Мадина Юнусова (бадиий гимнастика, гуруҳ машқи)
Бронза медаль:
Асилбек Жалилов (бокс, -51 кг)
Адҳамжон Муҳиддинов (бокс, -63,5 кг)
Шоҳжаҳон Абдуллаев (бокс, -86 кг)
Камронбек Ахтамов (каное, 500 метр)
Маржона Маликова, Умида Омонова, Абдумалик Абдисаломов, Саидакбар Сайдалиев (шахмат, микст блис)
Камолиддин Бахтиёров (дзюдо, -60 кг)
Нодирбек Абдумаликов (кореш, -60 кг)
Нусратбек Султонбоев (кореш, -75 кг)
Илҳом Машрабов (кореш, -85 кг)
Зайлобиддин Ортиқов (кореш, -100 кг)
Илёсбек Мирзаҳматов (кореш, -130 кг)
Ҳислат Пирматов (кореш, +130 кг)
Тўққизинчи кундан кейин Ўзбекистон делегацияси 4 та олтин, 20 та кумуш ва 43 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринда кетмоқда.
Фикрлар