BRICS ўйинлари. Саккизинчи кунги баҳслардан сўнг медалларимиз сони 49 тага етди!
Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган VI BRICS халқаро ўйинларининг яна бир куни ортда қолди. Кеча Ўзбекистон делегацияси аъзолари 1 та кумуш ва 10 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Кумуш медаль
Меҳрож Баҳромов (юнон-рум кураши, -60 кг)
Бронза медаль
Феруза Казакова (бокс, -52 кг)
Ситора Турдибекова (бокс, -57 кг)
Дилфуза Бекова (бокс, -63 кг)
Олтиной Сотимбоева (бокс, -81 кг)
Маржона Маликова, Умида Омонова, Абдумалик Абдусаломов, Саидакбар Сайдалев (шахмат, жамоавий рапид)
Муса Аймуратов (қиличбозлик, сабля)
Муҳаммадюсуф Асранов (қиличбозлик, рапира)
Ҳусниддин Олимбоев (юнон-рум кураши, -63 кг)
Нозимжон Бойқўзиев (юнон-рум кураши, -67 кг)
Жамол Жумабоев (юнон-рум кураши, -72 кг)
Саккизинчи кундан сўнг Ўзбекистон делегацияси 4 та олтин, 14 та кумуш ва 31 та бронза медаллари билан Россия, Беларус, Хитойдан сўнг тўртинчи ўринда кетмоқда.
Фикрлар