Британиялик боксчи UFC жангчисини исталган усулда жанг қилишга чақирмоқда

Британиялик оғир вазнли боксчи Диллиан Уайт UFC да жанг ўтказмоқчи.

"Ҳа, мен UFC да жанг қилмоқчиман. Биринчиси бокс, иккинчиси эса ММA қоидаларига кўра, Дана Уайтга мен билан боғланишини айтинг. Мен Нганну билан тўқнаш келишни истайман. Унинг ияги заиф, у қўрқоқ. Ишонинг, Френсисни нокаутга учратган бўлардим.

Aгар, илк жанг ММA бўйича бўлишини хоҳласангиз, буни амалга оширамиз. Бокс биринчи бўлса, янада яхши. Кикбоксинг, хатто муайтай бўйича жанг ўтказишга ҳам рози бўламан. Мен учта жанг учун шартнома тузишга тайёрман ”,- деди Уайт.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!