Британиянинг BT Sport телеканали томонидан тақдим этилган UFC 244 промо-ролигини томоша қилинг

Британиянинг  BT Sport телеканали 2 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 244 турнирининг промо-ролигини тақдим этди.

Оқшомнинг асосий жанги ярим ўрта вазн тоифасидаги Хорхе Масвидал ва Нейт Диаз ўртасидаги BMF камари учун бўлади.

Маълумот учун, Масвидал сўнги жангини Бен Аскренга қарши ўтказиб, UFC тарихидаги энг тезкор ғалабалардан бирини қўлга киритган бўлса, Нейт Диас эса, Энтони Петтис устидан ғалаба қозонганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!