Брозовични арабларга "бериб қўйган" "Барса"нинг режалари ўзгарди

"Барселона" раҳбарияти мавсумлар оралиғида жамоа таркибини кучайтира оладиган футболчиларни қидирмоқда.

Barca Universal нашри хабарига кўра, Саудиянинг "Ан-Наср" клубини танлаган Марсело Брозович билан келишув бузилганидан сўнг “кўк-анорранглилар” эътиборини бошқа футболчиларга қаратган. Айни дамда "Вильярреал"нинг 34 ёшли ярим ҳимоячиси Дани Парехо ва "Жирона"нинг 31 ёшли ярим ҳимоячиси Ориол Ромеу “Барселона”нинг диққат марказида бўлиб турибди.

Сўнгги мавсумда Парехо Испания чемпионатининг 37 та ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Ромеу эса 33 та ўйинда рақиб дарвозасига икки бор йўл топган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!