Бруну Фернандеш Гвардиола жамоасига қарши ўйинларда рекорд ўрнатди

  • 18.01.2026 17:55
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Гвардиола жамоаларига қарши ўйинларда ўзига хос натижа қайд этди.

Манкуниянликлар сардори Бруну Фернандеш "Манчестер Сити"га қарши дербининг қаҳрамонларидан бирига айланди. Учрашувнинг 65-дақиқасида унинг узатмасидан сўнг Брайан Мбемо гол уриб ҳисобни очган эди. Таъкидланишича, Фернандеш Премьер-лигада Хосеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"сига қарши ўйинида голли вазият яратиш бўйича етакчига айланиб олди. У "шаҳарликлар" билан ўйинда тўртта гол+ассист қайд этди. Бунгача рекордчилар, Сон Хин Мин ва Рауль Хименес эди. Улар ҳисобида 3тадан гол+пас бор. 

Маълумот учун, Гвардиола "Манчестер Сити"ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. Бруну эса "қизил иблислар" сафига 2020 йилда келиб қўшилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!