Бруну Фернандеш ўзидан зўр ўйинчиларни танлади

  • 12 May 11:38
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед”нинг бугунги кундаги энг зўр ўйинчиси Бруну Фернандеш жорий мавсумда Англияпремьер-лигасида энг яхши ўйин кўрсатган футболчилар номини айтди.

Tecno

- Энг зўр футболчини танлаш қийин. Лекин Кевин де Брюйнени энг яхши ўйинчилардан бири сифатида кўришимни барча билади. “Ливерпуль”да Муҳаммад Салоҳ бор. У ёмон ўйнаган учрашувларда ҳам гол урмоқда. “Тоттенхэм”да Ҳарри Кейн порлаяпти. “Лидс” етакчисига айланган Рафиньяни ҳам унутмаслик керак, - деди Бруну Фернандеш.

Шунингдек, португалиялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда Илкай Гюндоған, Мэйсон Маунт, Жек Грилиш, Патрик Бэмфорд ўз ўйини билан мухлису мутахассислар эътиборини тортаётганини ҳам алоҳида таъкидлади.

Бруну Фернандешнинг ўзи жорий мавсумда Англия чемпионатида 36 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасига 17 та тўп киритди.

Comments

You must be logged in to commet!