
"Бу футбол эмас". Моуриньо "Женоа"га қарши ўйиндан сўнг ҳакамлар ва раҳбариятни кескин танқид қилди
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо А Серия 24-туридан ўрин олган "Женоа"га қарши (0:0) ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Мазкур баҳснинг 68-дақиқасида генуяликлар бир киши кам бўлиб қолишди. Ўйин охирида "бўрилар" Заньолонинг голи эвазига олдинга чиқиб олганди, бироқ ҳакам ВАРни томоша қилгач, Абрахамни ҳужумда фол қайд этди, деб ҳисоблаб голни бекор қилди.
"Агар ҳакам тўғри қарор қабул қилган бўлса, биз авваллари севиб томоша қилган футбол анча ўзгарган. Бу умуман бошқа спорт тури. Чиндан ҳам қўполлик бўлган бўлса, бу энди футбол эмас. Келинг, уни янги ном билан атаймиз.
Ҳакамнинг хатоси эвазига гол бекор бўлган тақдирда, у биринчи марта бундай иш қилгани туфайли ҳафа бўлади, "Рома" учун эса бу дежавю. Ушбу мавсум биз билан бундай воқеалар кўп содир бўлди.
Учинчи вариант ҳам мавжуд. "Рома" ҳокимиятдагилар назарида кичик клуб. Шу ерда гапимни тугатаган. Ҳозирги Моуриньо етти ой олдин келганидан анча фарқ қилади,", - деди Жозе.
Фикрлар