Бу футболчи 100 миллион фунтга ҳам сотилмайди. У бизни Чемпионлар лигасига олиб чиқиши керак!

“Вест Хэм Юнайтед” раҳбарияти Англия премьер-лигаси грандлари орасида талаш бўлаётган Деклан Райсни сотмаслигини маълум қилди.

Англия терма жамоаси юлдузига кўп клублар, хусусан, “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

“Вест Хэм Юнайтед” хўжайинлари жамоани мунтазам равишда Чемпионлар лигасида иштирок этишини истаяпти.  Ва бунда Деклан Райс асосий ролни ўйнаши керак бўлади. Клуб директорлар кенгаши аъзолари Деклан Райс учун 100 миллион фунт таклиф қилинган тақдирда ҳам уни сотиб юбормасликка келишиб олди.

Райснинг ўзи клуб мутасаддиларидан ўзини қўйиб юборишни бир неча маротаба сўраган. Лекин раҳбарият бунга жавобан, футболчининг ҳар қандай талаби бажарилишини айтиб, уни трансферини рад этиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!