Бу футболчи 17 яшар эмас, 26 ёшга ўхшайди

“Барселона”нинг тажрибали ҳужумчиси Роберт Левандовски ёш жамоадоши Пау Кубарси ҳақида фикр билдирди. 35 ёшли польшалик форвард каталонияликлар ҳимоячиси ёш бўлишига қарамай, макаммал ўйнаётганини таъкидлади.

Пау Кубарси 17 яшар эмас, 26 ёшга ўхшайди. Бунақа хотиржам ўйинчини кимдир кўрганмикин. Ҳаммамиз ҳам шу даражада сабр-тоқатга эга бўлишимиз керак.

Пау ҳозирнинг ўзида машғулотларда шундай ишларни бажарадиган бошқалар бунақа қилиш учун йилларни сарфлаб юборади. Унинг келажаги порлоқ, - деди Роберт Левандовски.

Истедодли ҳимоячи клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. Кубарси январь ойида асосий жамоа таркибига ўтказилди.

Ла Лигада тўққиз маротаба майдонга тушган Кубарси Европа Чемпионлар лигасида ҳам дебютини нишонлади.

Пау Кубарсига Англия грандлари харидор бўлмоқда. “Арсенал”, “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” каби клублар ёш футболчини ўзига оғдириб олиш ҳаракатига тушиб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!