Бу футболчи “Барса”да эмас, “Бавария”да ўйнашга муносиб!

  • 19 апрель, 2022, 10:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона”нинг истеъдодли ярим ҳимоячиси Гави “Бавария” раҳбариятини жиддий қизиқтириб қўйди, деб хабар бермоқда  Mundo Deportivo нашри.

Tecno

Манбанинг таъкидлашича, мюнхенликлар 17 ёшли футболчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Айни пайтда Каталония клуби мутасаддилари истеъдодли футболчини янги шартномага кўндира олмаяпти.

Испаниялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда Ла Лигада 25 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол ва тўртта ассист муаллифи бўлди. Унинг каталонияликлар билан шартномаси бир йилдан кейин якунланади.

Transfermarkt портали ёш “юлдузча”ни 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!