Бу футболчи "Барса"га ўтиш умидида "Челси"нинг тайёр шартномасини имзоламади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Музокаралар жараёнидаги катта қийинчиликларга қарамай, «Челси» ҳимоячи Андреас Кристенсен билан янги шартнома шартларини муҳокама қилишга муваффақ бўлди. Томонлар аллақачон барча ҳужжатларни расман имзолашга ҳозирлик кўришаётган эди, бироқ даниялик футболчи сўнгги паллада яна фикрини ўзгартирди.

Гап шундаки, унга “Барселона” томонидан бўлган қизиқиш қайта тикланган ва у мавсум якунлангач, каталонияликлар сафига ўтишга тайёр. Журналист Жанлука ди Марционинг таъкидлашича, Кристенсенни испан грандида ўйнаш имконияти ўзига тортмоқда.

Бироқ “Барса”да Дания терма жамоаси вакили учун етарли маблағ бор-йўқлиги ҳозирча номаълум, чунки “кўк-анорранглилар”нинг шорт-листида “Ювентус” ҳимоячиси Маттейс де Лихт ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!