Бу футболчи “Барса”ни янги босқичга кўтаради!

“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман жамоага эркин агент сифатида қўшилган Мемфис Депай ҳақида ўз йирк-мулоҳазаларини билдирди.

- Одамлар Мемфисни яхши билади. У ўз даврида “Манчестер Юнайтед” ва “Лион” каби жамоаларда ўйнаган. Депай ўзининг ўйин услуби, кучи ва тезкорлиги билан “Барселона”ни янги босқичга кўтаради. “Штутгарт” билан ўйинда унинг Антуан Гризманн билан боғлами яхши иш берди. Мен жамоа ўйинидан қониқдим, - деди Рональд Куман.

Мемфис Депай якунланган мавсумда “Лион” таркибида Франция чемпионатида 36 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 20 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига ўнта голли пас оширди.

ПСВ клуби тарбияланувчиси бўлган Мемфис Депай 2013 йилдан бери Нидерландия терма жамоасига жалб этилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!