Бу футболчи “эл класико”лар қироли айланди
Испания кубогининг ярим финал дастлабки учрашувида “Реал” ўз мухлислари кўз ўнгида ашаддий рақобатчиси “Барселона”ни қабул қилди.
Мазкур баҳс каталонияликларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.
Бу “Барселона” ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс учун “эл класико”лардаг и 22-ғалаба сифатида қайд этилди. Серхио бу кўрсаткични қайд этган биринчи футболчи сифатида рекорд ўрнатди.
Аввалги рекорд Франсиско Хентога тегишли бўлиб, у икки буюк тўқнашувида 21 маротаба зафар қучганди.
“Барселона”нинг собиқ икки футболчиси – Лионель Месси ва Жерар Пике мадридликлар билан бўлган беллашувларда 19 маротабадан муваффақият қозонган.
Фикрлар