Бу футболчи энди “Реал”га керак эмас!
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячи Марко Асенсио билан шартномани узайтирмоқчи эмас.
“Marca” нашри хабарига кўра, "қироллик клуби" футболчига янги битим таклиф қилмасликка қарор қилган. Энди Асенсио клубни тарк этишга қарор қиладими ёки келишувнинг охиригача “қаймоқранглилар” шарафини ҳимоя қиладими, ҳозирча номаълум.
Аввалроқ, испанияликка АПЛ ва А сериянинг бир қанча жамоалари жиддий қизиқиш билдиргани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.
26 ёшли ярим ҳимоячининг мадридликлар билан шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади.
Асенсио 2015 йилдан бери "Реал"да тўп тепади. Бу вақт ичида Марко барча мусобақалар доирасидаги 235 ўйинда қатнашиб, ўз ҳисобига 49 гол ва 24 ассист ёздириб қўйган. “Transfermarkt” портали маълумотларига кўра, футболчининг нархи 40 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар