Бу футболчи Европа грандларининг "бошини айлантириб қўйди"

  • 04 Jul 16:51
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Исроиллик ярим ҳимоячи Оскар Глух Европанинг топ-клубларида жиддий қизиқиш уйғота бошлади.

Tecno

"Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Арсенал" ва "Тоттенхэм" 19 ёшли "Зальцбург" футболчисига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Бундан ташқари, “Барселона” ва “Вильярреал” ҳам ушбу футболчини трансфер қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Унга "Милан" ва "Монако" клубларидан ҳам қизиқишлар мавжудлиги ҳақида хабарлар бор.

Глух шу йилнинг январь ойида Тел-Авивнинг “Маккаби” клубидан 7 миллион евро эвазига “Зальцбург”га кўчиб ўтганди. У Австрия чемпионати доирасида 15та ўйин ўтказиб, 2та гол урган.

Оскар Исроил терма жамоаси таркибида 6та ўйинда майдонга тушган.

Comments

You must be logged in to commet!