Бу футболчи Моуриньога керакмас!

“Милан” раҳбарияти ижара асосида ўйнаётган ҳимоячи Алессандро Флоренцининг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олишга қарор қилди.

Асли “Рома”га тегишли бўлган ўйинчининг ўзи ҳам миланликлар сафида қолишни истаяпти. Бироқ, кейинги пайтда Флоренци бир неча маротаба жароҳат олгани трансферга халақит қилиши мумкинлиги айтилганди.

Келишувга кўра, “Милан” Италия терма жамоаси ўйинчисини ўзида олиб қоладиган бўлса, пойтахтликларга 4,5 миллион евро миқдорида бадал пули тўлаши керак эди. Лекин клуб мутасаддилари “Рома”ни бу нархни пасайтиришга кўндирмоқчи.

Флоренци “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньони қизиқтирмайди. Шу боис, римликлар миланликларнинг илтимосини инобатга олиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!