Бу футболчини ҳеч ким сотиб ололмайди!
“Челси” асосий таркибига кира олмаганидан кейин “Кристал Пэлас”га ижарага берилган клубтарбияланувчиси Конор Галлахер мавсумни юқори даражада ўтказмоқда.
Хусусан, ёш футболчи Англия терма жамоасидан ҳам чақирув олди ва Сан-Маринога қарши ўтказилган ғалабали учрашувда яхши ўйнаб, мухлису мутахассислар ишончини оқлади.
Айни пайтда Галлахернинг харидорлари тобора кўпайиб бормоқда. “Кристал Пэлас” уни ўз сафида узоқ муддатга олиб қолмоқчи бўлса, “Ньюкасл” ва “Лидс” ўзига оғдириб олмоқчи.
“Челси” раҳбарияти премьер-лигада ўзини кўрсата бошлаган 21 ёшли тарбияланувчисини ўз қарамоғида олиб қолмоқчи. “Арситократлар” ёзда бу ўйинчи бўйича келадиган ҳар қандай таклифга рад жавобини берадиган бўляпти. Томас Тухель келаси мавсумда Конорни асосий таркибга киритишни режалаштирган.
Фикрлар