Бу футболчининг "Барса"да қолиш эҳтимоли юқори

"Барселона" ҳужумчиси Мемфис Депай жорий мавсум сўнгига қадар  Каталония клубида қолишга тайёр. Журналист Николо Скиранинг сўзларига кўра, Депайнинг “Челси”га ўтиши кутилаётган Пьер-Эмерик Обамеянгдан кўра жамоада қолиш эҳтимоли кўпроқ.

Эслатиб ўтамиз, икки ҳафта олдин Депай "Ювентус"га ўтишга яқин эди. Гарчи, "Барселона" уни текинга қўйиб юборишга тайёр бўлса-да, нидерландиялик футболчи шартнома шартлари бўйича туринликлар билан келиша олмади,

Маълумот ўрнида, Депай ўтган ёзда Роналд Куман ташаббуси билан "Барселона"га кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!