Бу футболчининг бир ўзи Месси, Неймар ва Мбаппе ўрнини босади!

Италиялик таниқли журналист Жанлука Ди Марцио қишда “Атлетико”ни тарк этишга яқин турган Жоау Феликс уни чорлаётган “Арсенал”га эмас, балки ПСЖга кўчиб ўтишни истаётганини маълум қилди.

- Ўйлашимча, Жоау Феликс “Арсенал” сафига ўтмайди, чунки у ПСЖ учун тўп тепишни истаяпти. Мадридликлар ҳам энг қимматбаҳо футболчисидан осонликча воз кеча олмайди. Шу боис, унинг трансфери учун 130-140 миллион евро талаб қилмоқда.

Агар португалиялик юлдуз “Атлетико”дан кетса, ПСЖ учун шундай қилади.

Кўп клублар бу ўйинчининг трансферини амалга ошира олмайди. ПСЖ эса келажак учун ёш ўйинчиларга харидор. Парижликлар Мбаппе, Неймар ва Мессининг ўрнини босишга қодир футболчини олиш учун етарлича имкониятга эга, - деди Ди Марцио.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!