Бу футболси “Челси”ни АҚШда машҳур қилади
“Челси” янги хўжайини Тодд Бёли америкалик бўлгани учун жамоасини ўз юртида ҳам машҳур қилмоқчи.
“Аристократлар” бунга эришиш учун Европадаги америкаликлардан фойдаланади. Хусусан, Тодд Бёли жамоасига “Ювентус”даги юртдоши Уэнстон Маккеннини олиб келишни мўлжаллаяпти.
24 ёшли футболчи айни пайтда Массимилиано Аллегри бошқараётган жамоанинг асосий фигураларидан ҳисобланади ва майдонда ўзини кўрсатиб келяпти. Тодд Бёли Маккеннининг келиши “Челси”ни АҚШда ном қозонишига сабаб бўлишига ишонмоқда.
Уэнстон Маккеннини қўлга киритиш учун лондонликлар 40-45 миллион евро атрофида харажат қилиши керак. Бу сумма Бёлига муаммо туғирдирмайди.
Фикрлар