Бу ҳақиқатга яқинроқ версия!
Ўзбекистон Олимпия терма жамои 2-турда Мисрга мағлуб бўлгач, гуруҳда қолиб кетиши деярли аниқ бўлиб улгурди. Кўпчилик томонидан Олимпия терма жамоасига таклиф этилган 3 нафар тажрибали футболчи ўзини оқламагани ҳақида фикрлар билдирилди.
Кеча Остон Ўруновни жароҳати боис 3-тур учрашувини ўтказиб юборади, деган хабар чиққанди. Бироз олдин, аниқроғи учрашув бошланишига кам вақт қолган бир пайтда Ҳусниддин Алиқулов ҳам термамизга ёрдам бера олмаслиги аниқ бўлиб улгурди.
Шу сабабли, Беҳруз Асқаров ва Асадбек Раҳимжоновни қайдномага киритиш юзасидан ташкилий қўмитага юборилган сўров қабул қилинди. Эндиликда мазкур футболчилар бугунги ўйинда рўйхатдан ўрин эгаллайдилар.
ЎФАнинг маълум қилишича, Алиқулов ҳамда Остон Ўруновда жароҳат бор. Бироқ Алиқуловда жароҳат борлиги ўйинга кам вақт қолганда эълон қилинди?
Менимча, Темур Кападзе сўнгги турда ўзининг "қоракўзларига" имкон бермоқчи ва қисман ўша лидерларсиз ҳам натижа қила олардик, деган таассуротни футбол оммасида қолдирмоқчи.
Балки Остон ва Ҳусниддинда ростан ҳам жароҳат бордир, аммо тепадаги фикрим ҳам бир версия. Буни қарангки, Элдор Шомуродов ҳам ушбу беллашувда захирада қолдирилди. Менимча, ҳақиқатга яқинроқ версия ҳам айнан шу.
Карим Худайқулов
Фикрлар