Бу ишни фақат бир футболчи уддалаган

“Лейпциг” ҳужумкор футболчиси Кристофер Нкунку Бундеслига тарихига рекорд натижа билан кирди.

Яқинда франциялик ўйинчи Бундеслигада ойнинг энг зўр футболчиси бўлди. Бу совринни бир мавсум давомида тўрт маротаба қўлга киритган Нкунку шу тариқа рекорд ўрнатди ва унинг номи тарих саҳифаларидан жой олди.

Бундеслигада жуда кўп юлдузлар фаолият юритган бўлса-да, ҳали ҳеч кимга бундай натижа насиб этмаган экан.

Нкунку мавсумда 50 ўйинда қатнашиб, 34 та гол ва 20 та ассист муаллифи бўлди.

24 ёшли футболчининг бозори қайнай бошлади. Айни пайтда унга “Милан”, “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва ПСЖдан жиддий таклифлар бўляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!