Бу жамоа Роналду ва Мессининг энг катта “қурбони”
Статистика мутахассислар жаҳон футболининг икки юлдузи Лионель Месси ва Криштиану Роналдудан энг кўп азият чеккан жамоа номини аниқлади.
Transfermarkt портали экспертларининг ҳисоб-китобига кўра, “Севилья” ҳар икки ҳужумчи учун энг қулай рақиб бўлиб чиқди.
Месси андалусияликларга қарши 43 маротаба майдонга тушиб, уларнинг дарвозабонларини 38 маротаба доғда қолдирган. Роналду “Севилья”га қарши ўтказилган 18 та ўйинда жами 27 та тўп киритган.
Агар ҳар икки юлдуз Испания чемпионатидан кетмаганида бу кўрсаткичлар янада ошиши мумкин эди.
Фикрлар