Бу жамоада Шомуродовга жой очилмоқда!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳозирча тўпурарлик маҳоратини асосан халқаро майдонда намойиш қилмоқда.
27 ёшли футболчимиз “CAFA Nation's Cup” халқаро турнирида Туркманистон терма жамоаси билан бўлган учрашувда дубль қайд этиб, ҳамюртларимиз ғалабасини таъминлади.
Бу икки гол Шомуродовни миллий терма жамоамиз тарихида энг кўп гол урган рекордчига айлантирди. Ҳозирча, бош жамоа сафида 64 та учрашув ўтказган Элдор ҳисобида 36 та гол бор ва бундан буён унинг ҳар бир киритган тўпи янги рекорд сифатида қайд этилаверади.
Шунга қарамай, ҳамюртимизнинг клублар миқёсидаги фаолияти бу мавсум кўнгилдагидек бўлмади. А Серияда “Рома”да олтита ва “Специя”да 15 та учрашувда қатнашиб, биттадан гол ва ассист қайд этди. Плей-оффда битта голли пас узатди.
Шунингдек, “Рома” футболчиси сифатида Европа лигасида иккита учрашувда қатнашиб, битта гол урди. Умумий ҳисобда, жами 24 та учрашувда майдонга тушиб, иккитада гол ва учта ассист қайд этди. Бу Европа футболида паст кўрчаткич.
Элдор Шомуродов тез орада “Рома” сафига қайтишини таъкидлади. Келаси мавсум бошлангунга қадар Жозе Моуриньо жамоасида катта ўзгаришлар бўлади. Айниқса, ҳужум чизиғида. Трансферга қўйилган Тэмми Абрахам оғир жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиққан. Пауло Дибаланинг келажаги ҳам мавҳум. Унга катта клублар кўз тикмоқда.
Шомуродов “Рома”да ўйнаган пайтда ҳужум марказида Тэмми Абрахамга, чап қанотда Стефан Эл-Шаарави ҳамда Кристиан Вольпатога рақобатни бой бериб қўяётган эди. Абрахам сафдан чиққани айтилди.
Ёзда қолган икки рақобатчи ҳам кетадиган бўляпти. Стефан Эл-Шааравининг шартномаси якунланди. Ҳали янгиси имзолангани йўқ. Унга Туркиядан жиддий чорлов бўляпти. “Фенербаҳче”ни қабул қилиб олишга розилик берган Винченцо Монтелла клуб раҳбариятидан Стефан Эл-Шаарави трансферини талаб қилмоқда.
Corriere dello Sport нашрининг ёзишича, турк клуби Стефанга “Рома”никидан яхшироқ шартнома бериш орқали бу трансферни ижобий ҳал қилишга киришган.
Бундан ташқари, 30 ёшли футболчи олдидаги ўзи учун қадрдон бўлган “Милан”га қайтиш варианти ҳам кун тартибидан тушгани йўқ.
Эл-Шаарави якунланган мавсумда барча турнирларда 42 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9 та гол ва тўртта ассист ёздириб қўйди.
Элдорнинг яна бир рақобатчиси – Кристиан Вольпато “Сассуоло”га ўтиб кетишга жуда яқин турибди. Вольпатога агентлик қилаётган Франческо Тотти “Сассуоло” билан музокарани ижобий якунлаш арафасида. Бу ҳақда La Repubblica нашри хабар тарқатди.
“Сассуоло” бир неча позицияда ўйнай оладиган истеъдодли футболчини тўлиқ трансфер қилмоқчи. Бунинг учун улар “Рома”га 9 миллион евро тўлаши керак бўлади.
19 ёшли Вольпато мавсум давомида А Серияда еттита ўйинда биттадан гол ва ассист муаллифи бўлди. Италия кубогида битта, Европа лигасида учта баҳсда қатнашди.
Хулоса ўрнида айтиш лозимки, Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинидан қайтганидан кейин “Рома” сафига қўшилади. Ҳамюртимиз келаси мавсумни қаерда бошлашини аниқлаштириб олиши лозим.
Агар Жозе Моуриньо янги мавсумда ҳам легионеримизга етарлича ишонч билдирмаса, Элдорнинг агентлари унга бошқа жамоа топиши керак бўлади.
Ўзбек футболчиси Европанинг машҳур клуби назарига тушди. Трансфер бўладими?
Премьер-лига: Легионерларимиз нархлари эълон қилинди!
Шомуродов гол урган дарвозабон ПСЖга ўтадиган бўляпти
Легионеримиз испаниялик устозига қаттиқ ишоняпти!
Легионеримиз кетиш сабаби ва қозоқ футболи камчилигини айтиб кетди!
Ўзбек жангчисидан ғалаба, қозоғистонлик файтер аламига чидолмади ёхуд фанатлардан ҳақли эътироз!
Роналду Машариповга нималарни ўргатди?
Бу терма жамоада Шомуродов йўқ!
Баҳайбат футболчи тезликда Шомуродовга етиб олди
Фикрлар