Шомуродов гол урган дарвозабон ПСЖга ўтадиган бўляпти

Жаҳон футболига маҳоратли дарвозабонлар тарбиялаб берган Мексика футболи вакили Гильермо Очоа фаолиятини Европанинг топ-клубида давом эттириш имкониятига эга бўлди.

136dea65411ea853ee42de59e6728

Score нашрининг хабар беришича, 37 ёшли посбонни ПСЖ трансфер қилади. Парижликларнинг захирадаги дарвозабони Серхио Рико бахтсиз ҳодиса туфайли бошидан оғир жароҳат олган ва оғир аҳволда шифохонада ётибди.

Энди Франция чемпиони келаси мавсум Жанлуижи Доннаруммага ўринбосарлик қиладиган посбон топиши керак.

Парижликлар бу позицияга катта тажрибага эга Гильермо Очоани танлади. Мексикалик футболчининг ўзи ҳам фаолиятининг сўнгги босқични катта клубда ўтказишга қарши эмас.  

Очоа жорий мавсумни Италия чемпионатида “Салернитана” сафида ўтказди ва жамоасини юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолишига катта ҳисса қўшди.

Шуни таъкидлаш лозимки, Элдор Шомуродов жорий мавсумда А Сериядаги ягона голини айнан мана шу дарвозабонга урган. А Сериянинг 28-турида “Специя” ўз майдонида “Салернитана” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Легионеримиз ўша учрашувда тўпни Очао устидан дарвоза тўрига тушириб супер гол урганди. Айнан ўша баҳсда қўлга киритилган бир очко мавсум якунида “Специя”га юқори дивизионда жон сақлаб қолиш имконини сақлаб турибди.

1680739981_01

Гильермо Очоа “Америка” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2003-2011 йилларда ўз юртида фаолият кўрсатганидан кейин Европага кўчиб келди. Францияда “Аяччо”, Испанияда “Малага” ва “Гранада”, Бельгияда “Стандарт” жамоаси шарафини ҳимоя қилди.

Гильермо Очоа 2019 йили яна қадрдон клуби “Америка”га қайтиб борди. Тақдирни қарангки, 2022 йили Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионатидан кейин тажрибали футболчи фаолиятини яна Европада давом эттиришга қарор қилди ва“Салернитана” билан қисқа муддатли шартнома имзолади.

Дарҳақиқат, Гильермо Очоа кетма-кет бешта жаҳон чемпионатида иштирок этган кам сонли дарвозабонлардан биридир. 2005 йилдан бери мамлакат терма жамоаси дарвозасини қўриқлаб келаётган 37 ёшли футболчи 135 та учрашувда майдонга тушган. Бу баҳсларда Очоанинг дарвозаси 136 маротаба ишғол қилинди.

“Салернитана” ва Очоа ўртасидаги шартнома 30 июнда тугайди. Тажрибали посбонга “Милан” ва “Интер” жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирча, барча клублар Очоага захира посбони вазифасини таклиф қиляпти.

e68f5727dd677e144d02b1d5e83d5844-quality_70Xresize_1Xallow_enlarge_0Xw_835Xh_0

Гильермо Очоа “Салернитана”га келганидан бери биринчи рақам эгаси сифатида бошланғич таркибда ўйнади. У мавсум давомида 20 та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 33 та тўп олиб чиқди.

Легионеримиз испаниялик устозига қаттиқ ишоняпти!

Легионеримиз кетиш сабаби ва қозоқ футболи камчилигини айтиб кетди!

Ўзбек жангчисидан ғалаба, қозоғистонлик файтер аламига чидолмади ёхуд фанатлардан ҳақли эътироз!

Шомуродов жамоаси бошқа жойда ўйнайди!

Роналду Машариповга нималарни ўргатди?

Бу терма жамоада Шомуродов йўқ!

Баҳайбат футболчи тезликда Шомуродовга етиб олди

Шомуродов ва Нзола "Милан"га қарши жасорат кўрсатиши керак!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilhomjon Feyz
11/06/2023 11:10
Ёб банаброд.. Шомуродов ни тиқиштиргани нимаси энди.