Бу клуб Шевченко билан музокаралар олиб борганини расман инкор этди

"Бенфика" ўтган ҳафта "Женоа" бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган Андрий Шевченко билан музокаралар олиб борганини расман инкор қилди.

Бундан аввалроқ, ОАВ украиналик мутахассис декабрь ойи охирида жамоани тарк этган Хорхе Жезус ўрнига "Бенфика"ни бошқариши мумкинлиги ҳақида ёзишган эди. Бироқ, Лиссабон клуби матбуот хизмати Нелсон Вериссима камида мавсум охиригача мураббий сифатида қолишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Шевченкога Польша терма жамоасидан ҳам жиддий қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!