Бу мавсумдаги "Ливерпуль"ни таниб бўлмаяпти

“Ливерпуль” АПЛнинг 29-тури доирасида сафарда “Манчестер Сити”га 4:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва бу Юрген Клопп жамоаси учун жорий мавсумдаги 14-мағлубият бўлди.

Таъкидлаш керакки, мерсисайдликлар ушбу мағлубиятларнинг 5 тасида йирик ҳисобда имкониятни бой беришган («Манчестер Сити» (4:1), «Реал» (2:5), «Вулверхэмптон» (0:3), «Брайтон» (0:3) ва «Наполи» (1:4).

Таққослаш учун, “Ливерпуль” ўтган мавсум бор йўғи 4 та ўйинда ютқазган ва уларнинг барчасида битта тўп фарқи билан имконият бой берилган («Реал» (0:1), «Интер» (0:1), «Лестер» (0:1) ҳамда «Вест Хэм» (2:3).

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” 4 апрель куни АПЛнинг 8-тур қолдирилган баҳси доирасида «Челси»га, 9 апрель куни эса 30-тур доирасида «Арсенал»га қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!