Бу мен кўрган энг танбал футболчи!

“Челси”нинг собиқ футболчиси Жон Оби Микель “Реал”да ишлари юришмаётган Эден Азар ҳақида фикр билдирди.

Африкалик ўйинчи ўз даврида “аристократлар” сафида бельгиялик ҳужумкор футболчи билан бирга ўйнаган.

- Азар ҳеч қачон машғулотларда етарлича тер тўкмаган. Эден мен ҳаётим давомида кўрган энг танбал футболчи. Лекин дам олиш кунлари у ҳар доим учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлиб чиқаверарди, - деди Жон Оби Микель.

Азар 2012-2019 йиллар давомида “Челси” шарафини ҳимоя қилиб, 352 та ўйинда 110 та гол ва 92 та ассист муаллифи бўлган. Кейин 115 миллион евро эвазига “Реал”га кўчиб ўтди. Мадрид клубида ўйини ортга кетди. Азар “Реал” сафида шу пайтгача фақатгина еттита тўп кирита олди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!