Бу мураббий бизга Холандни олиб беради!
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоани вақтинчалик бошқаришгаасосий номзод бўлган Ральф Рангникдан бошқа мақсадда ҳам фойдаланмоқчи.
Клуб хўжайинлари германиялик мутахассис ёрдамида “Боруссия” тўпурари Эрлинг Холандни жамоага олиб келишни режалаштирмоқда. Чунки, Рангник норвегиялик ҳужумчи билан яхши таниш ва унинг танловига таъсир ўтказиши мумкин.
Рангник илгари Эрлинг Холанд ўйнаган “Зальцбург” жамоасини бошқарган.
Шунга қарамай, ёш ҳужумчини олиш осон бўлмайди. Холанд “Зальцбург”дан Дортмунд клубига ўтганидан кейин барча мусобақаларда 70 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасига 71 та тўп киритди ва 19 та ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар