Бу ўйинчиларни ўзим аэропортдан кузатиб қўяман. МЮ камида ўнта ўйинчини ҳайдаши керак!

“Ливерпуль” ва Уэльс терма жамоасининг собиқ футболчиси Дин Саундерс “Манчестер Юнайтед” раҳбариятини ўнта футболчидан воз кечишга чақирди.

Дин Саундерс манчестерликларнинг жорий мавсумда барча турнирларда 27 та учрашувдан 13 тасида мағлубиятга учраганини таркибда ортиқ ўйинчилар кўплиги билан изоҳлади.

- Маркус Рэшфорд жамоада узоқ ўтириб қолди. Марсьяль ва Антонини эса, шахсан ўзим аэропортга олиб бориб, кузатиб қўйишга тайёрман.

Люк Шоу ҳам жамоада анчадан бери юрибди. Диогу Далотда етарли даражада маҳорат йўқ. Рафаэль Варан яхши футболчи эканига қарамай, ўйини қовушмай қолди.

Жонни Эванс ҳам ҳозир зўр эмас. Эрик тен Хаг Фреддан қутилганидек, Ван Биссакани ҳам йўқотиши керак. Бош мураббий Мактоминейни қадрламаган эди, у ўз голлари билан маҳоратини кўрсатиб қўйди. Лекин у ҳам “Манчестер Юнайтед”да ўйнашга лойиқ эмас. Бу жамоада ўз позицияси бўйича дунёда энг зўр бўлган ўйинчилар тўп тепши керак.

Биринчи кетиши керак бўлганлар ҳақида ўйлаганда хаёлга дарров Жейдон Санчо, Антони, Марьсяль келади. Бу учала ўйинчи клубга 200 миллион фунт атрофидаги суммага тушган, улардан умид йўқ, - деди Дин Саундерс.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!