
Бу қизиқ. "Астана" еврокубокларда кетма-кет 17та ўйиндан буён ўз майдонида ютқазмаяпти
Аввал хабар берганимиздек Қозоғистоннинг “Астана” клуби кеча УЕФА Европа лигаси гуруҳ босқичи 3-турини ўз майдонида Исроилнинг “Маккаби” клубига қарши ўтказди ва якунда 4:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди.
Эътиборлиси, ушбу ғалабадан сўнг қозоқ клуби ўз майдонида ўтган еврокубок ўйинларидаги мағлубиятсиз сериясини 17тага етказиб олди.
Маълумот учун, “Астана” сўнгги бор 2014-2015 йилги мавсумда УЕФА Европа лигаси плей-офф учрашуви доирасида Испаниянинг “Вильярреал” (0:3) клубига имкониятни бой берган.
Фикрлар