Бу қизиқ. Италия терма жамоасининг сўнгги 15та голини 15та футболчи урди

Хабарингиз бор Италия терма жамоаси кеча Николо Барелла ва Мойзе Кинларнинг голлари эвазига Евро-2020 саралаши доирасида Финландияни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, “скуадра адзурра”нинг сўнгги 15та голи 15та футболчи томонидан киритилди. Ҳаммаси 2017 йилнинг июнида Лихтенштейнга (5:0) қарши ўйиндан бошланган. Ўшанда Маттео Политано, Кристиано Бираги, Федерико Бернардески, Жоржиньо ва Симоне Зазалар ўз номларига биттадан гол ёздириб қўйишга эди. Кейинчалик эса Леонардо Бонуччи, Андреа Белотти, Марио Балотелли, Лоренцо Инсинье, Антонио Кандрева, Жоржо Кьеллини, Чиро Иммобиле ва Маноло Габбьядинилар ҳам терма жамоа учрашувларида гол уришга муваффақ бўлишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!