Бу қизиқ. Марсело Пике орқали ўз номини

Хабарингиз бор кеча “Камп Ноу”да “Барселона” ва “Реал” жамоалари ўртасидаги Испания суперкубоги учун дастлабки баҳс бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 50-дақиқасида Марселонинг зарбасидан сўнг каталонияликлар ҳимоячиси Херард Пике беҳосдан ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Таъкидлаш лозимки, шу кунгача сўнгги 6 йилдан буён ўтказилган эл-класиколарда автогол киритилмаётган эди. Аниқроғи, сўнгги бор 2011 йилда айнан Марсело ўз дарвозасига гол киритиб қўйган эди.

Эслатиб ўтамиз, 1:3 ҳисобида “Реал”нинг ғалабаси билан якунланган баҳснинг жавоб учрашуви 16 август куни Мадридда бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар