
Бу қизиқ. "Наполи" А Серияда ўтган йилнинг февралидан буён илк марта гол ура олмади
Аввалроқ хабар берганимиздек кеча Италия А Сериясида ҳам 9-турдан ўрин олган бир қатор қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтди.
Шу куни мухлисларнинг эътибори шубҳасиз “Наполи” – “Интер” баҳсига қаратилган эди. Боиси бу икки клуб айни дамда турнир жадвалида 1- ва 2-ўринларда боришмоқда.
Афсуски, пешқадамлар тўқнашуви якунда 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг билан якунланди. Шундай бўлсада ушбу жамоалар ушбу турдан сўнг ҳам ўз ўринларини сақлаб қолишди.
Эътиборлиси, неаполликлар сўнгги марта А Серияда бундан қарийб 8 ой муқаддам майдонни голсиз тарк этишган эди. Аниқроғи, “Наполи” 2017 йилнинг 25 февралида ўз майдонида “Аталанта”га 2:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган.
Фикрлар