"Бу россиялик футболчи Испания терма жамоасида ўйнай олади"
Москванинг “Спартак” клуби собиқ бош мураббийи Рауль Рианчо “Монако”нинг россиялик ярим ҳимоячиси Александр Головин ҳақида фикр билдирди. Испаниялик мутахассиснинг фикрича, айнан Головиннинг салоҳияти Испания терма жамоасида асосий таркибида ўйнаш учун етарли.
“Россияда ҳар доим яхши ўйинчилар бўлган. Албатта, уларнинг баъзилари ҳатто Испания терма жамоасида бемалол ўйнаши мумкин эди. Испанияда Россия чемпионатини кўришмайди, лекин кўпчилик Александр Головин ҳақида билади. Шуни аниқ айта оламанки, у Испания терма жамоасининг асосий таркибида ўйнай олади”, - деди Рианчо РБ Спорт нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 2022/2023 йилги мавсумда Александр Головин Франция чемпионатида 23 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6 та гол ёздириб қўйди ва жамоасининг 6 та голига ассистентлик қилди.
Фикрлар