Бу танлов фаолиятимдаги энг катта хато бўлди!

Германия терма жамоаси тарихида ўз ўрнига эга бўлган ҳужумкор футболчи Марио Гётце ўз вақтида жамоа танлашда адашганини тан олди.

Гётце 2016 йили “Ливерпуль” чорловини рад этиб, фаолиятини “Боруссия”да давом эттириш учун дортмундликлар таклифини қабул қилганди.

- Ўшанда “Боруссия” бирдан кучайиб кетганди ва Юрген Клопп қўл остида ўзининг энг зўр мавсумларидан бирини ўтказган. Ортга назар солиб, 2016 йилда жуда катта хатога йўл қўйганимни тушиниб етдим. Мен Дортмундга қайтмасдан, “Ливерпуль”га ўтишим керак эди, - деди Марио Гётце.

30 ёшли футболчи мавсумни ПСВда якунланди ва яна Бундеслигага қайтди. Германия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган Гётце “Айнтрахт” клуби билан уч йиллик шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!