Бу тўпурар Англия футболига ярамайди

Италия футболида ном қозонган собиқ ҳужумчи Жузеппе Савольди жорий мавсумда А  Серияда тўпурарлик маҳоратини намойиш қилаётган “Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимхен ўзига қизиқиш билдираётган “Челси”га тўғри келмаслигини таъкидлади.

Жузеппе Савольдининг таъкидлашича, Осимхен Италия чемпионатида худди Ромелу Лукаку сингари самарали ўйин кўрсатиши мумкин, лекин Англия премьер-лигасида вазият бошқача. Шу боис, “Челси” 22 ёшли ҳужумчига умуман тўғри келмайди.

Бундан ташқари, собиқ ҳужумчи ёш ҳамкасбининг “Наполи”дан ташқари бошқа юқори даражали клубларда ўйнамагани ва Неаполга келгунга қадар у Европа миқёсидаги катта ғалабалардан узоқда бўлган “Лилль” шарафини ҳимоя қилганига эътибор қаратди.

Таъкидлаш жоизки, Виктор Осимхен жорий мавсумда “Наполи” таркибида барча турнирларда 12 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини тўққиз маротаба аниқ нишонга олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!