Бу тўпурар МЮга муносиб
"Юнайтед"га доим катта номлар керак. Браян Робсон, Рой Кин, Уэйн Руни, Рио Фердинанд билан тузилган шартномалар бунга мисол бўла олади. Ўз вақтида Алан Ширерни ҳам жамоага олиб келишга ҳаракат қилишган. Юқоридаги номлар Британия футболида энг кўзга кўринганларидандир.
Сульшернинг жамоани қайтадан тузиб чиқаётганини кузатиб боряпман. Кейннинг трансфери Магуайрнинг жамоага келишига муносиб акс-садо бўлган бўлар эди", - деди собиқ футболчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Тоттенхэм" 26 ёшли ҳужумчининг нархини 200 млн фунт-стерлинг этиб белгилаганди.
Фикрлар